08:00 09.12.2024Наманган шаҳрининг Шодлик маҳалласида янги Xadicha Sweets кафеси ва ширинликлар дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев, маҳалла нуронийлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Мазкур умумий овқатланиш жойи ва ширинликлар дўкони маҳаллий аҳоли учун катта аҳамият касб этади. Янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш маркази 30 нафардан ортиқ кишини иш билан таъминлади.
Ташкилот раҳбарияти келгусида хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш ва янги лойиҳалар устида иш олиб боришни режалаштирган.
Янги очилган кафе нафақат иш ўринлари, балки маҳаллий аҳоли учун қулайлик ва юқори даражадаги хизматни ҳам тақдим этади.