14:00 07.12.2024Наманган вилоятидаги Туран халқаро университетида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яна бир қулайлик яратилди.
Университетда 2 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарфланиб, 40х28 ўлчамдаги, барча замонавий талабларга жавоб берадиган, усти ёпиқ спорт зали қуриб битказилди.
Унинг тақдимот маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди.
Спорт зали замонавий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, талабаларнинг жисмоний соғломлигини мустаҳкамлаш имконияти яратилган.
Вилоят ҳокими Университет фаолияти билан танишиб, талабалар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Шу куни Яшил макон лойиҳаси доирасида Университет ҳудудида дарахт кўчатлари экилди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.