Сайт тест режимида ишламоқда!
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллик байрами арафасида Наманган шаҳрида ҳам бир қатор янги объектлар фойдаланишга топширилмоқда
  • Янгиликлар
  • 11:00 07.12.2024
  • 28
  • Ижтимоий ҳимоя

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Наманган шаҳар Инсон ижтимоий хизматлар марказининг янги бинолари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов янги бино аҳолини манзилли ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш жараёнларини янада самарали ташкил этишда муҳим эканлигини таъкидлади.  

Мазкур бинони таъмирлаш ишларига 8,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. 

Эндиликда шаҳар марказида жойлашган ушбу бинода фуқароларга барча қулайликлар яратилган бўлиб, улар сифатли ижтимоий хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.