Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганни кўркига кўрк қўшаётган кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиши давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 10:15 05.12.2024
  • 26
  • Иқтисод ва молия

Шаҳар хокими Анваржон Отаходжаев ҳамда шаҳар прокурори Қобилжон Ахмаджановлар “А.Темур” кўчасида жойлашган “Lion stone”  МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли турар-жой мажмуаси билан танишди.

Ушбу турар-жой мажмуаси 3 та 10 қаватли 120 хонадонга мўлжалланган бўлиб шаҳар марказида қад ростламоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, бунёд этилаётган 10 қаватли уйларни лойиҳалаштиришда қурилиш ва меъморчилик қонун-қоидаларининг барча жиҳатлари ҳисобга олинган. Энг муҳими, турар жой бинолари замонавий Европа технологияси асосида, энергия тежамкор ашёлардан қурилаяпти. Бундай ашёлардан бунёд этилган бинолар жаҳон андозаларига тўла-тўкис жавоб беради.

Шаҳар ҳокими қурилиш ҳамда атрофни ободонлаштириш ишларини сифатли қилиб тез фурсатда якунлаш бўйича масъулларга кўрсатма берди.