13:58 05.12.2024Наманган шаҳрида аҳоли учун янги турар-жойлар ва савдо марказлари барпо этиш ишлари изчил амалга оширилмоқда. "Гавҳар строй 1" масъулияти чекланган жамияти томонидан шаҳарда 10 қаватли 2 та турар-жой биноси қурилиши олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида жами 120 та хонадон ва замонавий савдо шаҳобчалари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Қурилиш жараёнлари билан Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ва шаҳар прокурори Қобилжон Ахмаджанов танишиб, лойиҳа доирасидаги ишлар кўламини ва уларнинг амалга оширилиш жараёнини кўздан кечирдилар.
Ишчи гуруҳ раҳбари томонидан жойлардаги масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва уйларни белгиланган муддатда, сифатли равишда топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бинолар замонавий қурилиш стандартлари асосида, барча қулайликларни ҳисобга олган ҳолда қурилаётгани аҳолининг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади.