Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманган шаҳрида Алишер Навоий кўчасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 13:55 29.11.2024
  • 21
  • Иқтисод ва молия

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ва шаҳар прокурори Қобилжон Ахмаджанов А.Навоий кўчасида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Ўрганишлар давомида ушбу ҳудудда тадбиркорлар томонидан ноқонуний равишда ташкил этилган қурилмаларни бартараф этиш, маъмурий бинолар фасадини замонавий кўринишда қайта таъмирлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳар ҳокими кўча бўйидаги янги қурилаётган кўп қаватли турар-жой бинолари ва савдо марказлари қурилишини тезлаштириш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берди. Қурилиш ишларида замонавий меъморчилик талабларига риоя қилиш ва экологик хавфсизлик тамойилларига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди. 

Шунингдек, тадбиркорларга биноларнинг ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг шаҳар эстетикасига мослашувини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.