Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманган шаҳар ҳокими “Илғор” маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
  • Янгиликлар
  • 14:45 29.11.2024
  • 25
  • Иқтисод ва молия

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ҳудудларни ўрганиш доирасида “Илғор” маҳалласига ташриф буюриб, маҳалладаги фаолият, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда аҳоли учун қулайликлар яратиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида ҳоким маҳалла идорасининг фаолияти, хусусан, еттилик тизимининг ишлаш жараёнини ўрганиб чиқди. Еттилик тизими фуқаролар билан яқин мулоқотни таъминлаш, уларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш ва маҳаллада ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Шаҳар ҳокими “Илғор” маҳалласидаги еттилик учун барча зарур шароитлар ва қулайликларга эга бўлган янги бино қуриш таклифини кўриб чиқди. Бундай бино маҳалла фаолларининг самарали ишлаши ва аҳоли билан янада яқин алоқада бўлишига замин бўлади.