Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманган шаҳрида таълим ташкилоти раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 12:55 25.11.2024
  • 19
  • Ёшлар сиёсати

Наманган шаҳрида таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Азамжон Исақов ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи лавозимига Шоҳиста Турғунова тайинланди. Унга янги лавозимда таълим сифатини ошириш ва тизимдаги асосий вазифаларни амалга ошириш бўйича муҳим масъулиятлар юклатилди.

Шунингдек, давлат раҳбари томонидан таълим соҳасига кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар самарали фойдаланиш тушунтирилди. Йиғилишда янги ўқув йили учун белгилаб берилган вазифалар қаторида таълим сифатини янада яхшилаш, замонавий педагогик ёндашувларни жорий этиш ва таълим муассасалари инфратузилмасини такомиллаштириш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида шаҳар ҳокими масъуллар, таълим ташкилотлари раҳбарларига ўз вазифаларини самарали бажариш, ўқитувчилар ва тарбиячилар малакасини ошириш бўйича топшириқлар берди.