Сайт тест режимида ишламоқда!
Ўзбекистонда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида умумхалқ дарахт экиш тадбири ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 16:05 23.11.2024
  • 19
  • Яшил макон

Бугун, 23-ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан "Яшил" белбоғ барпо этиш лойиҳаси доирасида кенг қамровли дарахт экиш тадбири ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади – мамлакатимиз атроф-муҳитини ободонлаштириш, экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда ҳудудларда соғлом экологик муҳитни таъминлашдир.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри атрофидаги махсус ажратилган майдонларда дарахт кўчатлари экиш жараёнида шахсан иштирок этди. 

Тадбир фақат пойтахт билан чекланиб қолмади. Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, шу жумладан наманганликлар ҳам ушбу тадбир фаол иштирок этди. Ҳар бир ҳудудда маҳаллий ҳокимият вакиллари, ташкилотлар ходимлари ҳамда фуқаролар кўчат экиш жараёнларида фаол иштирок этишди.

Наманганда ўтказилган тадбирларда аҳоли катта қизиқиш билан қатнашиб, юртнинг гўзаллиги ва фаровонлиги йўлида ўз ҳиссаларини қўшди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида мамлакат бўйлаб бир кунда миллионлаб дарахт кўчатлари экилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва атроф-муҳит муҳофазаси йўлидаги яна бир муҳим қадам ҳисобланади.