12:59 21.11.2024Хорижий давлатларда меҳнат қилаётган 50 нафардан ортиқ ёшлар билан онлайн видеомулоқот ташкил этилди. Тадбирда Наманган шаҳар сектор раҳбарлари, Ёшлар агентлиги ва Бандлик бўлими вакиллари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Мулоқот давомида шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизга Ўзбекистон Ҳукумати томонидан яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, ёшларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, уй-жой шароитларини яхшилаш ва турли имтиёзли кредитларни олиш учун кўзда тутилган дастурлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тушунтириб ўтилди.
Мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Мазкур видеомулоқот Наманганлик ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги амалга оширилмоқда.