12:00 24.09.2024Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ҳамда Ўзбекистон Президентининг Наманган шаҳридаги Ҳалқ қабулхонаси мудири Хасанбой Касимов иштирокида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш мақсадида сайёр қабул ҳамда очиқ мулоқот ўтказди.
Шу кун қабул давомида 50 нафарга яқин фуқаролар томонидан асосан, кредит, моддий ёрдам олиш, уй-жой, ер муносабатлари, тиббий хизмат, олий таълим контракт тўловлари ҳамда иш билан таъминлаш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар ишчи гуруҳ томонидан диққат билан тингланиб, ижобий ечимлар топилди.
Фуқаролар томонидан сайёр қабул ва очиқ мулоқоти чоғида кўтарилган масалаларнинг 30 дан ортиғи жойида ҳал этилди. Бир нафар фуқарога тикув машинаси тақдим этилиб, вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар ижросини таъминланиши шаҳар раҳбарининг назоратига олинди.