17:50 18.11.2024Мустақил Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил тўлди. Бу сана давлатимиз мустақиллигини ва унинг халқаро майдондаги нуфузини ифода этувчи муҳим воқеа ҳисобланади. Давлат байроғи мамлакатимизнинг тараққиёти ва халқимиз бирлигининг белгиси сифатида хизмат қилиб келмоқда.
Давлат байроғи Ўзбекистоннинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ифода этади. У юртимизда яшовчи турли миллат ва элатларни ягона ғоя ва мақсад атрофида бирлаштирувчи рамз сифатида муҳим аҳамият касб этади. Миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда байроқнинг ўрни беқиёс.
Наманган вилоятида Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланди. Тантаналар Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон" боғида ташкил этилиб, унда ҳарбий оркестр, байроғдорлар, махсус техникалар паради бўлиб ўтди. Улар байроқни баланд кўтариб, шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб ўтдилар. Бу манзара фуқароларга байрамона кайфият бағишлади.
Тадбирни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродходжаев очиб берди. У ўз нутқида байроқнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, унинг давлатчилик тарихидаги ўрни ҳақида сўз юритди. Байроқ – озодлик, жасорат ва тараққиёт тимсоли экани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун Наманганда кўтаринки руҳда нишонланди. Тадбирлар жамоатчилик учун фойдали ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, байроққа бўлган ҳурмат ва унинг тарихий аҳамиятини янада чуқурроқ англашга имкон яратди.
Тадбирдан сўнг махсус техникалар ва байроқ билан безатилган автокарвон шаҳар кўчалари бўйлаб йўл олди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати