12:10 17.11.2024Бугун эрта тонгдан Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида жойлашган Янги Ўзбекистон боғида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доираси манзарали дарахт кўчатлари экиш акцияси бўлиб ўтди.
Акция доираси Наманган шаҳри ташкилот ва бошқармалари, нуроний, ёшлар ҳамда шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев иштирок этиб, 1 230 дона дарахт кўчатлари экилди.
Тадбир нафақат экологик аҳамиятга эга бўлиб, балки жамоатчиликнинг бирдамлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Ёшлар ва нуронийлар билан биргаликда амалга оширилган кўкаламзорлаштириш ишлари келажак авлод учун қулай ва ёқимли муҳит яратиш йўлидаги яна бир қадам бўлди.