Сайт тест режимида ишламоқда!
Зулфияхоним издошлари!
  • Янгиликлар
  • 10:35 16.11.2024
  • 20
  • Ёшлар сиёсати

«Зулфия»номидаги Давлат мукофоти миллий танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Абдураҳимова Дилором  очиб берди ва жамиятимиз ҳаётида хотин-қизларнинг ўрнини тобора мустаҳкамланиб бораётганини эътироф этган ҳолда, бундай нуфузли мукофотга номзод бўлган иштирокчиларни самимий қутлади.

Шаҳримиздаги умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларидан ташриф буюрган 50 нафардан ортиқ қизлар ўз билим, иқтидорларини 7 та йўналиш бўйича намойиш этдилар.

Ўзининг ибратли фаолияти, ноёб истеъдоди ва эришган ютуқлари билан саралаб олинган иштирокчиларнинг чиқишлари бир гуруҳ соҳа мутахассисларидан иборат Зулфия давлат мукофоти комиссияси томонидан муносиб баҳоланди.

Сараланганлар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.Санъат ва адабиёт уйғунлигида ташкил этилган тадбир  бўлиб ўтди.