16:57 15.11.2024Наманган Абу Али ибн Сино жамоат саломатлиги техникумида Наманган шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
"Раҳбар ва ёшлар" учрашувида 40 нафардан ортиқ йигит-қизлар ўзларининг мурожаат ва таклифлари билан иштирок этишди.
Мулоқот давомида билдирилган таклифлар бўйича ёшларни ўз йўлларини топишлари учун барча шароитлар яратиб бериш энг асосий мақсад экани алоҳида таъкидланди.
Билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиши, кўтарилган муаммоли масалалар ҳал этилиши бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.