Сайт тест режимида ишламоқда!
Фуқаролар мурожаатларини тинглаш мақсадида шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди
  • Янгиликлар
  • 18:40 24.10.2024
  • 17
  • Сайёр қабул

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев "Чаман" маҳалласида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш мақсадида сайёр қабул ҳамда очиқ мулоқот ўтказди.

Шу кун қабул давомида 40 дан ортиқ фуқаролар томонидан асосан, кредит, моддий ёрдам олиш, уй-жой, ер муносабатлари, тиббий хизмат, олий таълим контракт тўловлари ҳамда иш билан таъминлаш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар шаҳар раҳбари ҳамда ишчи гуруҳ томонидан диққат билан тингланиб, ижобий ечимлар топилди.

Фуқаролар томонидан сайёр қабул ва очиқ мулоқоти чоғида кўтарилган масалаларнинг 20 дан ортиғи жойида ҳал этилиб, вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар ижросини таъминланиши шаҳар раҳбарининг назоратига олинди.