Сайт тест режимида ишламоқда!
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва унга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича очиқ мулоқот ва  ёшлар сайли бўлиб ўтди
  • Янгиликлар
  • 09:45 25.10.2024
  • 19
  • Очиқ мулоқот

Бугун Наманган шаҳар, Давлатобод ҳамда Янги Наманган тумани  ёшлар ишлари бўлими билан ҳамкорликда Жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов жараёнларида ёшларнинг иштироки ва ролини ошириш ҳамда уларни доимий бандлигини таъминлаш мақсадида «Ёшлар сайли» тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ёшлар эркин ва фаровон мамлакатимизнинг эртанги куни учун дахлдор эканликларидан фахрланишларини изҳор қилдилар. 

Фестиваль давомида ёшлар «Сайлов викторинаси»,  «Ибрат фарзандлари», «Мутолаа», «Устоз», «УзЧесс» лойиҳалари тақдимоти, Ош мусобақаси каби маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этдилар.

Мулоқотда фаол қатнашган ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.