18:47 01.11.2024Хабар берганимиздек, бугун Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик паркида "III-Халқаро Асал Фестивали" бошланди.
Таъкидлаш жоиз, бу йилги фестивалда 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий асаларичилар ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. Улар орасида мамлакатимизнинг турли вилоятлари ва Қирғиз республикасидан келган соҳа вакиллари бор.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов павильонларда бўлиб, маҳаллий ва хорижий асаларичилар билан суҳбатлашди.
Эслатиб ўтамиз, Фестиваль 3 кун давом этади ва унга 2,5 мингга яқин хорижий ва 10 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар ташрифи кутилмоқда!
Маълумот учун: 2024 йилда республикада экспортга чиқарилган асалари пакетларининг 58,5 фоизи Наманган вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати