Сайт тест режимида ишламоқда!
Ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 25 нафар хотин-қизларга тикув машиналари берилди
  • Янгиликлар
  • 06:00 01.01.1970
  • 11
  • Оила ва хотин-қизлар

Наманган шаҳрида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини ошириш ва ишсизликка барҳам бериш мақсадида муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда айниқса, хотин-қизларни касбга ўргатиш ва уларнинг ўзини ўзи банд қилишига қаратилган лойиҳалар алоҳида ўрин тутмоқда.

Шу муносабат билан, Наманган шаҳрининг маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган хатлов натижасида аёллар дафтарига киритилган, касб-ҳунар сертификатига эга бўлган 25 нафар хотин-қиз танлаб олинди. Уларга Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди.

Ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев иштирок этиб, хотин-қизларни янги жиҳозлардан самарали фойдаланишга, маҳалладаги бошқа ишсиз аёлларга ҳунар ўргатишга ва уларни келажакдаги салоҳиятли тадбиркорларга айлантиришга чақирди.